Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ва Эрон 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича музокара қилмоқда

АҚШ ва Эрон 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича музокара қилмоқда

АҚШ ва Эрон минтақавий воситачилар иштирокида 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Axios нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, томонлар ўртасида келишувга эришиш эҳтимоли яқин 48 соат ичида юқори эмас. Бироқ бу музокаралар урушнинг янада кескинлашувини олдини олиш учун сўнгги уриниш сифатида баҳоланмоқда.

Нашр маълумотига кўра, АҚШ ва Исроилда Эроннинг энергетика объектларига оммавий зарбалар бериш режаси тайёр. Жавоб тариқасида Эрон Форс кўрфази давлатларининг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилиши мумкин.

Шунингдек, Трамп Эронга қўйилган ультиматум муддатини узайтиргани айтилмоқда. У 5 апрель куни ижтимоий тармоқда аниқ изоҳсиз «Сешанба, 20:00» деб ёзув қолдирган.

Музокараларда Покистон, Миср ва Туркия воситачи сифатида иштирок этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Абос Ароқчи ўртасида ёзишмалар орқали ҳам мулоқот олиб борилмоқда.

Манбаларга кўра, сўнгги кунларда Вашингтон томонидан Теҳронга бир нечта таклифлар юборилган, аммо ҳозирча уларнинг бирортаси қабул қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Трамп Эрон келишувга рози бўлмаса ва Ҳўрмуз бўғозини очмаса, «жуда қаттиқ оқибатлар» бўлишини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг