Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ва Эрон ўртасида мулоқотлар бор – Туркия ТИВ

АҚШ ва Эрон ўртасида мулоқотлар бор – Туркия ТИВ

Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан АҚШ ва Эрон ўртасида мулоқотлар давом этаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу жараён Туркия координациясида амалга оширилмоқда, хабар алмашиш эса Покистон орқали олиб борилмоқда.

Фиданнинг таъкидлашича, мулоқотлар аллақачон бошланган ва муҳокамалар давом этмоқда.

«АҚШ томони бу жараённи Туркия билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб бормоқда.

Шу билан бирга, Анқара ҳар икки томон билан алоқада бўлиб, уларнинг позицияси ва кутишларини яхшироқ тушунишга ҳаракат қилмоқда», – дейди Фидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг