АҚШнинг қўшинларини чиқариши «кутилган қарор» – Германия мудофаа вазири
Германия мудофаа вазири Борис Писториус АҚШнинг мамлакатдан бир қисм қўшинларини чиқариш қарорига муносабат билдириб, бу ҳолат олдиндан кутилганини айтди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийларининг Европада, айниқса Германияда бўлиши икки томон манфаатларига хизмат қилади ва ҳамкорлик давом этади.
Айни пайтда Германияда тахминан 40 минг америкалик ҳарбий хизматчи жойлашган бўлиб, бу Европа давлатлари орасидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. АҚШ Германиядаги базалардан нафақат Европа, балки Африка ва Яқин Шарқдаги операциялар учун ҳам фойдаланади.
Шу билан бирга, таҳлилчилар бу қарорнинг салбий оқибатларига эътибор қаратмоқда. Жумладан, айрим ҳарбий лойиҳалар, хусусан, замонавий ракеталар жойлаштириш режалари бекор қилиниши мумкин. Бу эса Россияни тийиб туриш имкониятларида «бўшлиқ» пайдо қилиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, АҚШ қўшинларини қисқартириш режаси Германия учун кутилган бўлса-да, Европа хавфсизлиги ва НАТО доирасидаги мувозанатга таъсир кўрсатиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter