Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Эрон билан уруш фонида Европадаги иттифоқчиларига қурол етказиб беришни кечиктиради

АҚШ Эрон билан уруш фонида Европадаги иттифоқчиларига қурол етказиб беришни кечиктиради

АҚШ Эрон билан уруш фонида Европа иттифоқчиларига қурол етказиб беришни сезиларли даражада кечиктириши мумкин. Бу ҳақда Financial Times манбаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Пентагон Британия, Польша, Литва ва Эстония каби давлатларни бир неча турдаги ракета тизимлари етказиб берилишининг кечикишидан огоҳлантирган. Бу қарор Украинага ҳам бевосита таъсир қилади, чунки у мазкур қуроллардан фаол фойдаланмоқда.

Хусусан, HIMARS ва NASAMS учун ўқ-дорилар таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Украина расмийларига кўра, кечикишлар Эрон билан уруш бошланганидан бери кузатилмоқда. Айрим ҳолларда ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари ҳам ўқ-дорисиз қолгани айтилган.

Вашингтон буни қайта тақсимлаш ва устувор йўналишларни белгилаш билан изоҳламоқда. Пентагон барча шерикларга қурол етказиб беришни қайта баҳолаётганини билдирди.

Шу билан бирга, Трамп мамлакатда қурол захиралари етарли эканини таъкидлади. Аммо таҳлилчиларга кўра, Эрон билан уруш АҚШнинг ҳарбий ресурсларига жиддий босим қилмоқда.

Бу вазият нафақат Европа, балки Осиёдаги иттифоқчилар – Япония ва Жанубий Корея учун ҳам хавотир уйғотмоқда. Чунки қуроллар қайта тақсимланаётгани АҚШнинг глобал ҳарбий имкониятлари ҳақида саволларни кучайтирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг