Дамашқдаги байрамда бир ўсмир ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди
Сурияда Башар Асад режими ағдарилганининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган байрамда тиқилинчда бир киши ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат ўтиш даври ҳукуматига бўйсунувчи соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.
Тиқилинчда 17 ёшли ўсмир ҳаво етишмаслигидан бўғилиб вафот этган. Жабрланганларнинг аксариятига шифокорлар жойида ёрдам кўрсатди, 18 киши шифохоналарга ётқизилган.
Байрам 8 декабр куни тонгда пойтахт Дамашқдаги Уммавийлар майдонида бошланиб, унда иштирок этиш учун ўн минглаб сурияликлар келган.
Маълумот учун: Башар Асад режими 2024 йилда 8 декабрда қулаган. Бир йил аввал мамлакатдан қочиб кетган Асад оиласи билан Россияда яшаяпти. Сурияда 8 декабр «Озодлик куни» деб эълон қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter