Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил ИИҚК разведка раҳбари йўқ қилинганини маълум қилди

Исроил ИИҚК разведка раҳбари йўқ қилинганини маълум қилди

Исроил мудофаа вазири Израел Кац Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка раҳбари Мажид Ҳодемийнинг йўқ қилинганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра «Эрон раҳбарлари ўзларини нишон сифатида ҳис қилиши керак. Исроил уларни бирма-бир топишда давом этади».

ИИҚК ҳам Мажид Ҳодемийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Эроннинг Tasnim агентлиги келтирган маълумотга кўра, у 6 апрель куни эрталаб содир этилган «террористик ҳужум» натижасида вафот этган.

Мажид Ҳодемий 2025 йил июнда ушбу лавозимга тайинланган эди. Ундан аввалги раҳбар Муҳаммад Коземий ҳам Исроил зарбасида ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, сўнгги ойларда Эроннинг бир нечта юқори лавозимли амалдорлари йўқ қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг