Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мянмада ҳарбийлар намойишчилар устига бомба ёғдирди: камида 40 киши ҳалок бўлди

Мянмада ҳарбийлар намойишчилар устига бомба ёғдирди: камида 40 киши ҳалок бўлди

Мянма марказида жойлашган Чаунг-У шаҳарчасида ҳарбий хунтага қарши тинчлик намойиши ҳамда буддавийларнинг Тадингют фестивалида қатнашаётган одамлар устига моторли парапланда бомба ташланди.

Оқибатда камида 40 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган, 80 га яқин киши жароҳатланган.

Мянма 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин фуқаролар урушини бошдан кечирмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари, жумладан Amnesty International ҳужумни қоралаб, тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақириб келмоқда. Ҳарбийлар мамлакатнинг катта қисми устидан назоратни йўқотганига қарамай, қаршилик кўрсатилаётган ҳудудларига ҳужумни давом эттирмоқда.

2025 йил декабр ойида мамлакатда тўнтаришдан кейинги биринчи сайловни ўтказиш режалаштирилган, аммо кузатувчилар буни кўзбўямачилик ҳисоблаб, зўравонликнинг янги тўлқини авж олишидан хавотирланишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг