Олтин нархи янги тарихий рекордни қайд этди

Ню-Йорк товар биржаси савдо маълумотларига кўра, Comex биржасида олтин нархи рекорд даражада юқори бўлди.
6 октябр, душанба куни олтин фьючерслари 1,74 фоизга ошиб, унция учун 3980,2 долларни ташкил қилди. Ўзининг энг юқори чўққисида нархлар бир унция учун 3,982 долларга етди, бу 1,79 фоизга ўсишни англатади.
Декабр ойидаги биржадаги кумуш шартномалари эса 0,32 фоизга ошиб, 48,58 долларга етди.
Bloomberg таҳлилчиларига кўра, 2025 йилда олтин нархи қарийб 50 фоизга ошган. Бу ўсишга туртки бўлган омиллардан бири Доналд Трамп АҚШ президентлигига қайтганидан кейин юзага келган иқтисодий ва геосиёсий ноаниқлик эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter