Қамчибек Ташиев иккита жиноят иши бўйича сўроқ қилиняпти
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев мамлакатга қайтган ва ҳозирда ИИВ тергов бош бошқармасида сўроқ қилинмоқда.
Манбаларга кўра, у 17 февралдан буён мамлакат ташқарисида бўлган.
Дастлабки маълумотларда Ташиев икки жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинаётгани айтилади.
Ҳозирча тергов тафсилотлари очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу маълумотлар ҳозирча расмий равишда тасдиқланмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам ҳали изоҳ бермаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter