Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ЕИ амалдорларига киришни тақиқлади

Россия ЕИ амалдорларига киришни тақиқлади

Россия ТИВ маълум қилишича, ЕИнинг санкцияларига жавобан бир қатор европалик амалдорлар ва Украина Қуролли кучларига ёрдам бераётган шахсларга мамлакатга киришни тақиқлади.

Олдинроқ Европа Иттифоқи 20-санкциялар пакети доирасида Россияга нисбатан янги чекловларни жорий қилганди.

Унда, жумладан, киберхавфсизлик соҳасида хизмат кўрсатиш тўлиқ тақиқланди. Экспорт чекловлари кенгайтирилиб, кимёвий маҳсулотлар, ёғловчи материаллар ва резина қамраб олинди. Мурманск ва Туапсе портлари билан операциялар чекланди ҳамда криптовалюта ва рақамли рубл билан боғлиқ фаолиятга тақиқлар жорий этилди.

Шу билан бирга, айрим Россия ОАВ эфирлари чекланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг