Туркия суди Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
Истанбул прокуратураси баёнотида айтилишича, жами 37 нафар шахсга қарши айблов қўйилган. Улар орасида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, мудофаа вазири Исроил Кац, миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Исроил армияси бошлиғи генерал Эйол Замир ва денгиз кучлари қўмондони Давид Салама ҳам бор. Тўлиқ рўйхат эълон қилинмади.
Anadolu нашрининг ёзишича, Туркия расмийлари уларни 2023 йилдан буён Ғазодаги уруш давомида «тизимли равишда амалга оширилган геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар»да айблади.
Баёнотда, хусусан, «6 ёшли Ҳинд Ражабнинг Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилгани, 2023 йил 17-октябрда «Ал-Аҳли» баптист касалхонасига ҳужумда 500 киши ҳалок бўлгани, 2024 йил 29 февралда Исроил аскарлари тиббий ускуналарни атайлаб вайрон қилгани, 2025 йил 21 мартда эса Туркия-Фаластин дўстлик касалхонаси бомбардимон қилингани», Ғазо тўсиб қўйилгани ва жабрланганларга гуманитар ёрдам етказилишига йўл берилмагани» таъкидланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter