Япония–АҚШ иттифоқининг «янги олтин даври» бошланди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япониянинг янги бош вазири Санаэ Такаити икки давлат ўртасида камёб металлар ва стратегик минераллар етказиб бериш бўйича келишувни имзоладилар. Ҳужжат икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш ва «Япония–АҚШ иттифоқининг янги олтин даври»ни бошлашни назарда тутади.
«Япония учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Биз энг юқори даражадаги иттифоқдошлармиз», – дейди Трамп Такаити билан бўлиб ўтган учрашувда.
Япония бош вазири Такаити ўз баёнотида мамлакатнинг ташқи сиёсатини қайта тиклаш ниятини билдирди.
«Мен эркин ва очиқ Индо-Тинч океани ташаббусини фаол илгари суриш орқали Япония дипломатиясининг кучини тиклашга бел боғладим», – деди у.
Трамп ва Такаити «FOIP» (Free and Open Indo-Pacific) ташаббусини қўллаб-қувватлашни ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливиттнинг маълум қилишича, Такаити Дональд Трампни Нобел
Трамп ва Такаити Йокосукадаги АҚШ ҳарбий-денгиз базасини биргаликда зиёрат қилиб, USS George Washington авиаташувчисида хизмат қилаётган 6000 нафар аскар билан учрашдилар.
Япония ҳозирда хориждаги энг кўп АҚШ қўшинларини (50 минг нафар атрофида) қабул қилувчи давлат ҳисобланади.
«Тинчликни фақат сўзлар билан сақлаб бўлмайди. Уни қатъий ирода ва аниқ ҳаракатлар билангина ҳимоя қилиш мумкин. Биз ўз мудофаа салоҳиятимизни тубдан мустаҳкамлашга содиқмиз», – дейди ТАкаити.
Учрашув давомида Такаити Toyota компанияси АҚШ ҳудудида 10 миллиард долларлик янги автомобиль заводлари қуриш режасини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter