Талабалар учун инновацион ғоялар танловида қатнаш ва 500 миллион сўмгача грант ютиб ол!
Давлат олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида «Энг инновацион ғоя» республика танловини ўтказиш тартиби тасдиқланди. Танлов ғолибларини 500 миллион сўмгача бўлган молиявий мукофот кутмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 463-сон қарорига мувофиқ, танлов ҳар йили сентябр ойидан декабр ойига қадар икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич давлат олий таълим ташкилотларида ташкил этилади. Унда сараланган лойиҳалар танловнинг республика босқичида иштирок этади. Республика босқичи Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилади.
Танловнинг республика босқичида энг яхши деб топилган учта лойиҳа қуйидагича молиявий қўллаб-қувватланади:
- Биринчи ўрин 500 миллион сўм;
- Иккинчи ўрин 300 миллион сўм;
- Учинчи ўрин 200 миллион сўм.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабалар ўзлари таҳсил олаётган давлат олий таълим ташкилотига мурожаат қилиши лозим.
Танлов орқали талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни амалиётга татбиқ этиш ва истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш мақсад қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter