Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Полшалик эркак 139-уринишда ҳайдовчилик учун имтиҳондан ўтди

Полшалик эркак 139-уринишда ҳайдовчилик учун имтиҳондан ўтди

Иллюстратив фото

Полша фуқароси тўққиз йиллик муваффақиятсизликлардан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий имтиҳонни 139-уринишда топширишга эришди.

Мамлакатнинг Тарнув шаҳрида яшовчи эркак 2017 йилдан бери назарий имтиҳон топшириб келаётган эди. Маҳаллий йўл ҳаракати маркази директори Павел Гургулнинг таъкидлашича, номзод ҳайдовчилик гувоҳномаси унга нақадар зарурлигини исботлаб, тинмай машқ қилган. У тайёргарлик жараёнида тўлиқ саволлар базасига эга бўлмаган тестнинг демо-версиясидан фойдаланган. Тўлиқ дастурга ўтганидан сўнг, у натижаларини яхшилаган ва имтиҳондан ўтишга муваффақ бўлган.

Шу вақт ичида эркак уринишлари учун минглаб злотий сарфлаган бўлса-да, таслим бўлмади ва энди амалий имтиҳонни кутмоқда. Ушбу ҳолат Полша учун ноёб ҳодиса эмас, негаки, назариядан 163 марта ёки амалиётдан 58 марта йиқилган номзодлар ҳам бўлган.

Қизиғи шундаки, назарияни суст билиш доим ҳам ҳайдаш имтиҳонига таъсир қилмайди: кўпчилик тестлардан йиқилса-да, амалий имтиҳонни биринчи уринишдаёқ топширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг