Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистондаги 6 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистондаги 6 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 19 декабр соат 10:39 да Афғонистон ҳудудида 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тоҳар вилоятида, 105 км чуқурликда жойлашган. Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.

Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи ва эпицентрдан узоқлиги:

  • Сурхондарё — 4 балл, 206 км
  • Қашқадарё — 3 балл, 417 км
  • Самарқанд — 3 балл, 423 км
  • Жиззах — 2-3 балл, 441 км
  • Сирдарё — 2-3 балл, 467 км
  • Фарғона 2-3 балл, 502 км
  • Навоий — 2 балл, 542 км
  • Тошкент шаҳри — 2 балл, 550 км
  • Наманган — 2 балл, 561 км
  • Андижон — 2 балл, 564 км
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг