Бойсундаги ўрмон ёнғини бир суткада ўчирилди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Хомкон» ўрмон бўлими ҳудудида юз берган ёнғин бир суткада ўчирилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
12 август куни соат 17:15 да «112» тизимига «Чилонзор» МФЙ ҳудудидаги ўрмон бўлимида қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғинни ўчириш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 194 нафар ходим ва 8 та техника, «Бойсун давлат ўрмон хўжалиги»дан 60 нафар ходим ва 3 та техника, шунингдек, 55 нафар маҳаллий кўнгилли фуқаро жалб этилган.
13 август соат 17:30 ҳолатига кўра, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнган.
Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳатлангани ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter