Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида бурагич билан одамларга таҳдид қилган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Қоплонбек» назорат-ўтказиш пунктида фуқароларга бурагич билан таҳдид қилиб, улардан пул ундирилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Айтилишича, Қозоғистон томони билан ишчи тартибда мулоқот ва мувофиқлаштириш ишлари олиб борилган.
Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 43 ёшли Б.Б. исмли шахс тезкор равишда қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур вазият ҳамда икки давлат чегарасида юз бераётган бошқа ҳолатлар бўйича қозоғистонлик ҳамкорлар билан доимий алоқада экани билдирилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter