Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қиз бола»нинг қайтиши кутиляпти

«Қиз бола»нинг қайтиши кутиляпти

Тинч океани.

Фото: Shutterstock

Тинч океанининг экваториал зонасида сув ҳароратининг пасайиши билан боғлиқ Ла-Ниня табиий ҳодисаси яқин ойларда яна шаклланиши мумкин, деб маълумот берди Россия гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд.

Метеорологнинг айтишича, ҳозир нейтрал фаза сақланиб турибди на Ла-Ниня, на Эл-Нинонинг яққол белгилари йўқ. «Яна кичик Ла-Ниня даври кузатилиши мумкин, унинг яқин бир-икки ой ичида қайтиши эҳтимоли йўқ эмас», деди мутахассис.

Маълумот учун: Ла-Ниня (испанчадан таржима қилинганда «қиз бола»), Эл-Нино («ўғил бола») бутун дунё бўйлаб ҳарорат ва ёғингарчиликка таъсир қилувчи қарама-қарши иқлим фазаларидир. Ла-Ниняда иссиқлик атмосферадан океанга фаол ўтиб, сув ҳарорати пасаяди ва дунё бўйлаб ҳаво ҳароратининг умумий пасайишига олиб келади, Эл-Нинода эса аксинча, океан суви исиб, глобал ҳароратнинг кўтарилишига сабаб бўлади.

Сўнгги Эл-Нино 2023 йил майидан 2024 йил апрелигача давом этиб, кейин нейтрал ҳолатга ўтган. Бироқ унинг оқибатлари давомли бўлди  2024 йил бутун кузатувлар тарихига энг иссиқ йил сифатида кириб, 2023 йилги жазирама рекордлари янгиланди. Ла-Ниня эса 2025 йил бошида тахминан уч ой давом этди, бу қисқа давр ҳароратга унча таъсир қилмади, аксарият минтақаларда юқори ҳароратлар сақланиб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг