Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқлим ўзгаришлари: биринчи «қизил чизиқ»дан ўтдик

Иқлим ўзгаришлари: биринчи «қизил чизиқ»дан ўтдик

Иллюстратив фото

Ер иқлим ўзгаришининг биринчи критик чегарасидан ўтди. Science News журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, океанлар исиши оқибатида иқлим ўзгаришининг ўзига хос маркери ҳисобланган маржон рифлари оммавий нобуд бўлди, энди ушбу экотизимлар билан боғлиқ миллиардга яқин одамнинг ҳаёти хавф остида.

Ҳарорат ошиши 1,5°C даражасида чекланган тақдирда ҳам, тропик сувлардаги маржонлар қайта тикланиш қобилиятини йўқотади. Бу инсоният дуч келган энг жиддий экологик йўқотишлардан биридир, дейишмоқда олимлар.

Эксетер университети географи Стив Смит таъкидлашича, 2030 йилда ҳарорат 1,5°C даражадан ошиши кутилмоқда. Шундан сўнг Ернинг иқлим тизими ортга қайтмас жараёнлар бошланадиган зонага кириши мумкин. Ушбу «қайтмаслик нуқталари» экотизимларда вайрон қилувчи занжирли реакцияларни келтириб чиқаради.

Маржон рифлари

Маржон рифларининг ўлимидан ташқари, бошқа табиий тизимлар — Амазонка ўрмонлари, Гренландия ва Антарктида муз қатламлари, шунингдек, Шимолий Атлантика иқлимини тартибга солувчи океан оқимлари ҳам коллапс ёқасида турибди. Бундай ўзгаришлар сайёрамизнинг иқлим харитасини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин, деб огоҳлантиришмоқда олимлар.

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, ҳозирги халқаро чоралар таҳдид кўлами учун етарли эмас. Метан ва қора углерод чиқиндиларини камайтириш, шунингдек, барқарор ишлаб чиқариш занжирларига ўтишни тезлаштириш, жумладан, ўрмонларни кесиш билан боғлиқ маҳсулотлардан воз кечиш таклиф қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг