Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сезиларли зилзила содир бўлди — эпицентри Қирғизистонда жойлашган

Сезиларли зилзила содир бўлди — эпицентри Қирғизистонда жойлашган

6 октябрга ўтар кечаси Қирғизистон ҳудудида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон сейсмология хизмати хабарига кўра, ер силкинишлари Тошкент вақти билан соат 01:29 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Жалолобод (Қирғизистон)да, Тошкентдан 199 км шимоли-шарқда (координаталар: 41,94°С, 71,43°С) жойлашган.

Зилзила кучи эпицентрда 7 баллга етган, Ўзбекистон ҳудудида ҳам яхши сезилди:

  • Наманган вилояти — 3-4 балл (эпицентрдан 106 км узоқликда);
  • Андижон вилояти — 3 балл (144 км);
  • Фарғона вилоятида — 2-3 балл (176 км);
  • Тошкент — 2-3 балл (199 км);
  • Сирдарё вилояти — 2 балл (275 км).

Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази Қирғизистондаги зилзилани 5,4 магнитудали дея баҳолади. Зилзила ўчоғи 8 км чуқурликда ва Наманган шаҳридан 133 км олисда жойлашгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг