Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Филиппиндаги зилзилада салкам 70 киши ҳалок бўлди

Филиппиндаги зилзилада салкам 70 киши ҳалок бўлди

Фото: The Independent

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 69 нафарга етди. Бу ҳақда ҳукумат брифинги маълумотларига асосланиб Reuters хабар берди.

Кеча, 30 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 лар атрофида (Ўзбекистон вақти билан 19:00) Себу музофоти соҳиллари яқинида 6,9 магнитудали зилзила юз берди. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзиладан сўнг бир нечта афтершок қайд этилди, улардан энг кучлиси 6 баллни ташкил этди.

Манба: The New York Times

Табиий офат қурбонларининг барчаси — себуликлар. Бундан ташқари, 150 киши жароҳатланган. Ер силкинишидан Сан-Ремижио муниципалитети талафот кўрди.

Аҳолиси 3,5 млн кишига яқин Себу Филиппиндаги энг оммалашган сайёҳлик йўналишларидан саналади.

Филиппин Тинч океанининг фаол вулқонларга бой ва зилзилалар кўп кузатилувчи «оловли ҳалқаси»да жойлашган. 2023 йилда мамлакатда 6,7 магнитудали зилзила оқибатида саккиз киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг