Тошкентда 27 ёшли йигит машинасида бир гуруҳ шахсларни уриб юборди
Жорий йилнинг 26 март куни 27 ёшли фуқаро Б.Р. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан ўзаро жанжаллашган.
Можаро жараёнида Б.Р. бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги «Tracker» русумли автомашинада М.Ф. ва унинг танишлари устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.
Фуқаро М.Ф. ва унинг таниши Д.Қ.лар енгил турдаги турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter