Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда газ идораси ходими пора билан ушланди

Тошкентда газ идораси ходими пора билан ушланди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Мирзо Улуғбектумангаз» ходими билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Мирзо Улуғбектумангаз» бўлими ходими Х.А. фуқаро И.А.га тегишли бинони газ тармоғига улаш учун 3 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали техник шартнома тузиб, техник шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб беришини айтиб, шундан 1 000 АҚШ долларини Х.А.нинг топшириғига кўра фуқаро Н.Б. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг