Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

​«Газ ўғрилари» фош этилди ёхуд табиий газдан ноқонуний фойдаланганларга қандай чора кўрилади?

​«Газ ўғрилари» фош этилди ёхуд табиий газдан ноқонуний фойдаланганларга қандай чора кўрилади?

Табиий газ — умумий бойлик, бироқ айримлар ундан фойдаланишда қонунни четлаб ўтишни афзал кўрмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган навбатдаги рейдлар давомида газ тармоғига ноқонуний уланган «уддабуронлар» фош этилди.

​Текширувлар натижасида аниқланган зарар миқдори кишини ҳайратда қолдиради:

​Тошкент шаҳри: «K.S.» МЧЖ раҳбари М.Ш. ўз нотурар биносида тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 334,9 млн сўмлик зарар етказган.

Фуқаро В.С. ўз хонадонида тижорат мақсадида тармоқдан ноқонуний фойдаланиб, 167,6 млн сўмлик зиён келтирган.

Фуқаро Р.Ю. Бувайда туманидаги новвойхонасида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 145 млн сўмлик ресурсни «ўғирлаган».

​Фарғона шаҳрида Фуқаро З.Қ. хонадонида газ тармоғига ноқонуний уланиш орқали 105,5 млн сўмлик зарар етказган.

​Янгийўл туманида Фуқаро Ф.Н. энг «ижодий» усулни танлаган: визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин қувур орқали тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, 102,9 млн сўмлик газни ноқонуний ўзлаштирган.

​Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг