Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хўжайлида бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хўжайлида бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

2025 йил 13 декабрь куни Хўжайли тумани «Саманкўл» маҳалласидаги «Фахрийлар» кўчасида жойлашган уйда оғир оқибатли бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Ҳодиса жойига тезкор равишда тергов-оператив гуруҳ аъзолари – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. Торебеков, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи А. Даулетов, туман ҳокими Ж. Ермашев, туман прокурори А. Халимов, шунингдек ИИБ, ФВБ ва Газ таъминоти корхонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ етиб бориб, ҳодиса юзасидан ўрганиш ва кўздан кечириш ишларини амалга оширди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Саманкўл маҳалласи Қамишқалъа аҳоли пункти, Фахрийлар кўчасидаги уйни ижарага олиб, икки нафар фарзанди билан яшаб келган фуқаро А.Ж. уйни иситиш мақсадида қўлбола иситиш печини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, унинг мўрисини кесиб ташлаган ҳамда печни бошқа хонага кўчириб, мўрисиз ҳолда газ тармоғига қонунга хилоф равишда улаган.

Натижада уй аъзолари газ ёнишидан ҳосил бўлган тутун, яъни ис газидан кучли заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ҳамда унинг фарзандлари — 2011 йил туғилган А. С. (8-синф ўқувчиси) ва 2015 йил туғилган А. Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.

Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг