Жиноят иши юритишнинг барча босқичлари электрон шаклга ўтказилади
Президентнинг ПФ–204-сон фармони билан «E-tergov» ахборот тизими жорий этилади ва унинг асосий вазифалари белгилаб олинади.
Жумладан:
- жиноят иши юритувининг барча босқичларини электрон шаклга ўтказиш;
- суд экспертизасини онлайн режимда тайинлаш;
- моддий зарарни ҳисобга олиш ва ундириш жараёнларини мониторинг қилиш.
Бундан ташқари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2026/2027 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кундузги таълим шаклида ўқиш муддати 4 йилни ташкил этадиган «Киберҳуқуқ» бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади.
Мазкур Фармон ва Стратегиядаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Бош прокуратуранинг Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter