Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масъулларга иш ўринларини «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди

Масъулларга иш ўринларини «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган йиғилишда иш ўринларини «соядан чиқариш» масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

Яқинда ижтимоий суғурта бўйича имзоланган фармонга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради.

Бу ҳам «соядан чиқиб», расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм экани таъкидланди.

Шу боис, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг