Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Хабар қилинишича, муқаддам солиқ идораларида фаолият юритган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётган шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари имкониятлари орқали, бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғининг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган тезкор тадбирда, у МЧЖ таъсисчисидан 20 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг