2025 йилда Ўзбекистон 131 та мамлакатга ўз маҳсулотларини экспорт қилди
2025 йилда Ўзбекистон экспорти 33,4 млрд долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошди. 2026 йил учун прогноз эса 40 млрд долларни ташкил этади (+55 фоиз).
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон экспорт географияси 131 та мамлакатни қамраб олди.
Экспорт ҳажмининг ўсиши, аввало, янги йўналишлар ҳисобига таъминланган. Жумладан, IT-хизматлар (940 млн доллар), туризм (5 млрд доллар), шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари (ҳар бири 1,1 млрд доллардан) экспортнинг муҳим манбаларига айланган.
«Мазкур йўналишлар экспорт таркибининг барқарор кенгайиши ва диверсификациясини таъминламоқда», – дейилади вазирлик ахборотида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter