Президент бу йил 5 млрд киловатт электр ва 3,5 млрд метр куб газ тежалиши шартлигини таъкидлади
Видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлик масалаларига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхоналаридаги аҳвол танқид қилинди. Уларнинг хулоса қилмаган раҳбарларини бугуноқ ишдан олиш, ўрнига ёш кадрларни қўйиб, йўқотишларни 2 карра камайтириш бўйича KPI белгилаб бериш зарурлиги айтиб ўтилди.
Бугунги кунда техника олийгоҳларида энергетика йўналишида 10 мингдан зиёд 3- ва 4-курс талабалари таълим олмоқда. Уларни техника хавфсизлигига ўқитиб, дуал таълим асосида туманга тушириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
«Марҳамат, устозлари шогирдини туманга олиб борсин, ишни ўргатсин, йўқотишни камайтириш бўйича яхши ечимлар таклиф қилса, тежалган маблағни устоз ва талабага бонус қилиб берайлик», – деди Президент.
Мазкур йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар бу йил 5 миллиард киловатт электр ва 3,5 миллиард куб метр газни тежаши шартлиги қайд этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter