Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган ойда 112 мингдан ортиқ автомобиль олди-сотди қилинди

Ўтган ойда 112 мингдан ортиқ автомобиль олди-сотди қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозоридаги фаоллик бўйича янгиланган таҳлилни эълон қилди.

Октябрь ойи якунларига кўра, республикада барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11 фоиз юқори. Савдо фаоллиги барча асосий бозор сегментларида ошгани қайд этилди.

Бирламчи ва иккиламчи бозорларда енгил автомобиллар сегменти ойлик 12,7 фоиз ўсишни кўрсатди ва 95,4 минг донани ташкил етди. Энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда савдолар 20 фоиздан зиёд ошган. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаоллик бироз пасайгани кузатилди.

Бирламчи автомобиль бозоридаги вазият

Октябрь ойи натижаларига кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19 фоизга ошди, бу эса қўшимча 6 минг дона автомобиль сотилганини кўрсатади. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар тоифасида сотувлар 33,4 минг донага етди, бу ўтган ойга нисбатан 22 фоизга ўсди.

Янги хорижий автомобиллар сотуви бироз ўсиш (+1,1 фоиз) билан сентябр ойи кўрсаткичларидан ошиб, 4,5 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи автомобиль бозори ўсиш суръатида

Октябрь ойида енги автомобилларининг иккиламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 9 фоизга ошиб, 57,4 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошиб, ойлик ҳисобда 15,2 фоиз ўсиш қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг