Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё мамлакатлари иштирокидаги корхоналар сони 2,1 мингтага етган

Марказий Осиё мамлакатлари иштирокидаги корхоналар сони 2,1 мингтага етган

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги сезиларли даражада кенгайиб, мустаҳкамланди. Бу эса нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақадаги бошқа мамлакатларнинг ҳам барқарор иқтисодий ўсишига ҳисса қўшди.

МО мамлакатлари Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига киради. Ўзбекистон ташқи савдосида минтақанинг умумий улуши — 10,6 фоиз, экспортда — 9,8 фоиз, импортда — 11,1 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги 8 йилда Ўзбекистоннинг МО мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2,6 баробарга ошиб, 7 млрд долларга етди. Экспорт 1,8 баробарга ошиб 2,7 млрд долларни, импорт эса 3,5 баробарга ўсиб, 4,3 млрд долларни ташкил этди. МО мамлакатлари иштирокидаги корхоналар сони 6,7 баробарга кўпайиб, ҳозирда 2,1 мингтага яқинни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг