Ўзбекистон ва АҚШ савдо муносабатларини тартибга солувчи келишувлар устида ишламоқда
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди.
АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилинган.
Мирзиёевага кўра, икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб борилмоқда.
«Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи жанобларига ўз миннатдорлигимни билдираман», дейилади хабарда.
Саида Мирзиёева Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан бизнес-нонушта форматида учрашганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter