Ўзбекистон импортида қайси маҳсулотлар катта улушга эга экани айтилди
2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 33,1 млрд АҚШ долларига етган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,9 фоиз), саноат товарлари (15,9 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,3 фоиз) ҳисобига тўғри келади.
Импорт таркиби қуйидагича:
- Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,2 млрд доллар (33,9 фоиз);
- Саноат товарлари — 5,3 млрд доллар (15,9 фоиз);
- Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,1 млрд доллар (12,3 фоиз);
- Хизматлар — 3,6 млрд доллар (11 фоиз);
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,1 млрд доллар (9,3 фоиз);
- Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш — 2,6 млрд доллар (7,9 фоиз);
- Турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд доллар (3,7 фоиз);
- Ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) — 1,1 млрд доллар (3,3 фоиз);
- Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари (ёғлари), ёғлар ва мумлар — 387,5 млн доллар (1,2 фоиз);
- Ичимликлар ва тамаки — 251 млн доллар (0,8 фоиз);
- Бошқа товарлар — 229,7 млн доллар (0,7 фоиз).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter