Ўзбекистонда салкам 10 млн тонна сабзавот етиштирилди
Ўзбекистонда 9 ойда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 9,9 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.
Ҳудудлар кесимида сабзавот етиштириш ҳажми:
Андижон вилояти – 1,4 млн тонна
Самарқанд вилояти – 1,4 млн тонна
Фарғона вилояти – 1,1 млн тонна
Сурхондарё вилояти – 1,1 млн тонна
Тошкент вилояти – 1 млн тонна
Бухоро вилояти – 939 495 тонна
Наманган вилояти – 719 068 тонна
Қашқадарё вилояти – 539 570 тонна
Хоразм вилояти – 491 698 тонна
Жиззах вилояти – 371 010 тонна
Навоий вилояти – 268 873 тонна
Қорақалпоғистон Республикаси – 247 801 тонна
Сирдарё вилояти – 255 800 тонна
Тошкент шаҳри – 854 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда қанча полиз экинлари етиштирилгани маълум қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter