«Ўзмиллийбанк» «Зомин» дор йўлини савдога чиқарди

Ўзбекистон Миллий банки Жиззах вилояти Зомин туманидаги узунлиги 2 102 метр бўлган «Зомин» дор йўлини савдога чиқарди.
Дор йўли учун ускуналар Швейсариянинг «Bartholet Maschinenbau AG» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, кабиналар эса Германиянинг «Porsche Design Studio» компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.
Йўловчиларни ташиш 8 ўринли 36 та кабиналар орқали амалга оширилади. Ўтказиш имконияти соатига 1 200 та йўловчини ташкил этади (бир томонга).
Дор йўли 12 та таянчда жойлашган. Пастки станция денгиз сатҳидан 1 961 метр баландликда, юқори станция денгиз сатҳидан 2 490 метр баландликда жойлашган. Баландликлар фарқи 529 метрни ташкил этади.
Пастки станцияда 351 машинага мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ, фаст-фуд кафеси ва болалар ўйин майдончаси мавжуд.
Юқори станцияда дор йўли ҳаракат механизми, кабиналар учун гараж, ресторан, фаст-фуд кафеси, дўкон, тез тиббий ёрдам пункти, она ва бола хонаси, ёзги терасса, болалар ўйин майдончаси мавжуд.
Ер участкасининг умумий майдони 1,59 гектар.
Обектни сотиш шартлари:
Бошланғич баҳоси: 215,1 млрд. сўм.
Тўлов шартлари: 30% дастлабки тўлов, қолган 70% харид шартномаси имзолангандан кундан бошлаб 3 ой ичида тўланади.
Зарур ҳолларда инвестор «Ўзмиллийбанк»дан мулк қийматининг 70 фоизини қоплаш учун кредит олиши мумкин.
Қўшимча маълумот олиш ёки учрашув ташкил этиш учун «NBU Invest Group» АЖга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Миробод тумани, 95 Я. Ғуломов кўчаси (8-қават).
Телефон: +998 78 148-26-58.
E-mail: info@nbuig.uz
Алоқадаги шахс: Наркузиев Анвар (+998 98 335-34-77, anarkuziev@nbuig.uz)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter