2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган машиналардан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистонда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади (“антиквар” автомототранспорт воситалари бундан мустасно).
Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари (жумладан, маҳалла ёшлари) ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақаларини уч босқичда ўтказилишини ташкил этади.
“Яшил чироқ” мусобақалари ҳамда “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter