Аҳолини масжидлар орқали огоҳлантириш тизими жорий этилди
БМТ Тараққиёт дастури Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолини эрта огоҳлантириш тизимини кенгайтиришга қаратилган янги тизим жорий қилди. Лойиҳа доирасида масжидларга махсус ускуналар ўрнатилиб, тезкор хабарлар ташқи овоз кучайтиргичлар орқали узатилади.
Маълум қилинишича, ҳозирга қадар Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги 272 та масжид ушбу тизим билан жиҳозланган. Огоҳлантириш радиуси 500 метрдан 2000 метргача етади.
Янги тизимнинг муҳим жиҳати шундаки, у алоқа ва электр узилишлари шароитида ҳам ишлай олади. Бу эса фавқулодда ҳолатларда ахборот узилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Лойиҳага кўра, ушбу усул орқали 6,5 миллион нафарга яқин аҳолини қамраб олиш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter