Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имконияти яратилади
Ҳукуматнинг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида Кўп фунционал инклюзив–ресурс маркази ташкил этилади;
- Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг яшаш жойига яқин бўлган ҳудудларда ихтисослаштирилган таълим муассасалари босқичма-босқич Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабларга айлантирилади.
Марказ алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болаларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим режалари ва ривожланиш хариталарига талабларни ишлаб чиқади ҳамда тажрибадан ўтказган ҳолда амалиётда татбиқ этилишини мониторинг қилади.
Марказ йилига 6 мингдан ортиқ болалар ва мутахассисларга хизмат кўрсатади.
Марказнинг асосий вазифалари:
- Болалар учун индивидуал таълим режаси ва ривожланиш хариталарини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишни мониторинг қилиш;
- Алоҳида таълимга муҳтож болалар билан ишловчи махсус педагоглар учун амалий стажировкалар ташкил этиш ( 2026–2027 йилларда 3 400 нафар махсус педагог ушбу стажировкаларга жалб қилинади);
- Болаларни ўқитишда замонавий методикалар, ўқув-дидактик материаллар ва ассистив воситаларни синовдан ўтказиб, таълим жараёнига жорий этиш;
- Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ота-оналари учун педагогик ва психологик кўникмаларни оширишга қаратилган махсус курслар ўтказиш (Ушбу курсларга 600 нафар ота-она жалб этилади);
- Марказда реабилитация хизматлари ташкил этиш ҳамда болаларнинг ривожланишидаги муаммоларни бартараф этиш учун коррекция, абилитация хизматларини кўрсатиш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter