Бекободда яроқсиз ёғ ишлаб чиқарувчи цех фош бўлди
Бекобод туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ж.И. (муқаддам судланган) “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида чигитдан қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 1 200 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 200 кг пахта чигити, мойжувоз ускунаси ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter