Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бозорларда сотилаётган айрим ўйинчоқлар савдодан чиқарилди

Бозорларда сотилаётган айрим ўйинчоқлар савдодан чиқарилди

Фото: Назорат инспекцияси.

Фарғона вилоятида айрим болалар ўйинчоқлари савдодан чиқарилди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан савдо шохобчаларида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида реализация қилинаётган айрим болалар ўйинчоқлари танлаб олиниб, уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари ва амалдаги талабларига мувофиқлиги аниқлаш мақсадида лаборатория синовларига юборилди. 

Жумладан, SQUILSHY JELLY BALLS (сиқиладиган желе шарлари) ҳамда Slime Monster Lab (слайм) номли ўйинчоқлардан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди. 

Ўрганишлар ва лаборатория синовлари натижаларига кўра, ушбу маҳсулотлар «Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти»нинг тамғалашга оид хавфсизлик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди. Хусусан, маҳсулот тамғасида импорт қилувчи ҳақидаги маълумотлар, сақлаш усуллари, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари ҳамда хавфсизлик чораларига оид маълумотлар кўрсатилмаган. 

Шунингдек, лаборатория синовлари натижаларига кўра, ўйинчоқлар ҳид интенсивлиги кўрсаткичи ҳамда ичи суюқлик билан тўлдирилган ўйинчоқларда суюқлик сизиб чиқмаслиги талаблари бўйича ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан савдо субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилди ҳамда мазкур маҳсулотларни савдодан чиқариш ва реализатсиясини тўхтатиш бўйича тегишли тақдимномалар киритилди. 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси фуқароларга болалар ўйинчоқларини харид қилишда маҳсулотларнинг сертификатланганлиги, хавфсизлик талаблари ҳамда маркировка маълумотларига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг