«Чинор» метро бекати 50 кунга ёпилади
13 июндан Тошкент метрополитенидаги «Чинор» бекатида йўловчилар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бекатда замонавий инфратузилмани яратиш мақсадида кенг кўламли қайта қуриш ишлари бошланмоқда.
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2026 йил 30 апрелда ўтказилган 25-сон йиғилиш баённомасига асосланган. Унда Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов томонидан берилган топшириқлар ижроси назарда тутилган.
Лойиҳа доирасида кириш ва чиқиш қисмлари кенгайтирилиши, 4 та йирик лифт ўрнатилиши ҳамда 12 та қўшимча турникет жорий этилиши режалаштирилган.
Ёпилиш даврида йўловчилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилмайди, «Чинор» ва «Янгиҳаёт» бекатлари орасида махсус метробуслар қатнови йўлга қўйилади.
Лойиҳа доирасида бекатнинг кириш ва чиқиш қисми кенгайтирилиб, йўловчилар оқими учун қўшимча имкониятлар яратилади.
Шунингдек, имконияти чекланган шахслар, кексалар ва болали оилалар учун махсус шарт-шароитлар яратиш мақсадида 4 та замонавий лифт ўрнатилади.
Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун 12 та янги турникет жорий этилиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter