Дилфуза Қамбарова Ширин шаҳар ҳокими бўлди
Ширин шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир ташкилий масала кўрилди.
Депутатлар томонидан Камбарова Дилфуза Йигиталиевна Ширин шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Дилфуза Камбарова 1975 йилда Гулистон шаҳрида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар акциядорлик-тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти минтақавий маркази Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш бўйича минтақавий марказ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2023 йил ноябридан бери Ширин шаҳрини Ниёз Ҳазратқулов бошқарган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter