«Экофаол фуқаро» мақомини бериш тартиби эълон қилинди
«Экофаол фуқаро» мақомини бериш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори (195-сон, 21.04.2026 й.) билан «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида» ги низом тасдиқланди.
Ушбу Низом «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Низомга кўра,«Экофаол фуқаро» мақоми ҳар чоракда ўтказиладиган танлов асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 50 нафар танлов иштирокчиларига берилади.
Танлов иштирокчилари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг махсус платформасида рўйхатдан ўтади ҳамда талаб этиладиган маълумотларни киритади.
Якуний баллар аниқлангандан сўнг 1 иш куни ичида танлов натижалари махсус платформада эълон қилинади.
Танлов натижалари бўйича 3 ой давомида ҳар ойда камида 80 балл – жами 240 ва ундан юқори балл тўплаган танлов иштирокчисига «Экофаол фуқаро» мақоми берилади.
«Экофаол фуқаро» мақоми берилган танлов иштирокчиси кейинги 3 ой учун 80 баллдан паст балл тўплаган тақдирда, «Экофаол фуқаро» мақоми бекор қилинган ҳисобланади.
«Экофаол фуқаро» мақомини олган шахслар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter