Экология қонунбузарликлари учун жарималар кескин оширилди
Экология соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар жорий этилди. Янги қонунга кўра, жарималар энди табиатга етказилган зарар ҳажмига боғлиқ тарзда ҳисобланади.
Жумладан:
- дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш тартибини бузган юридик шахсларга – зарарнинг 3 баравари миқдорида;
- дарахтларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаганлик учун – 5 баравари миқдорида;
- сувларни ифлослантириш ёки оқова сувларни ноқонуний оқизиш учун – 10 баравари миқдорида жарима қўлланилади.
Қонун расман эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.
Таъкидланишича, аввалги тартибда жарималар етказилган зарарга мутаносиб эмаслиги сабаб айрим корхоналар учун жарима тўлаб, фаолиятни давом эттириш осонроқ бўлиб қолгани танқид қилинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter