Фарғонада ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олинди
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Бувайда туманида мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбур қилингани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат берди.
Унда бошқарма ушбу ҳолатни тасдиқлаб, Бувайда туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажариб келган Х.Н. педагогик жамоага уларнинг лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифа юклаганини маълум қилди. У амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилишларини талаб этган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари 2025 йил 6 январда тегишли буйруғини имзолаб, унга асосан 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Н.ни вазифасидан озод этди.
«Тизим раҳбарлари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан огоҳлантирилди», – дейилади расмий муносабатда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter