Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарзандли бўлганда эркакларга ҳам қўшимча таътил таклиф қилиняпти

Фарзандли бўлганда эркакларга ҳам қўшимча таътил таклиф қилиняпти

Энди ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътил бериш белгиланмоқда.

«Миллий тикланиш» партияси ахборот хзимати хабарига кўра, ушбу масала бўйича биринчи ўқишда муҳокама қилинган лойиҳа билан амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Шунингдек, меҳнат бозорида норасмий бандликни камайтириш мақсадида фуқароларни меҳнат шартномасисиз ишга қабул қилиш, бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар тақдим этмаганлик, иш ҳақини вақтида тўламаганлик учун ҳам жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг