Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имом Бухорий масжид-мажмуасида илк ҳайит намози ўқилди (фото)

Имом Бухорий масжид-мажмуасида илк ҳайит намози ўқилди (фото)

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида, қайта бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасидаги 10 минг кишилик янги масжидда илк ҳайит намози ўқилди.

Ҳайит намозида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган уламолар, бош имом-хатиблар, нуронийлар ва бир неча минг кишилик жамоат иштирок этди.

Маълумот учун: беш йил давомида қайта қурилган масжид-мажмуа кеча, 19 март куни ҳайит арафасида кенг жамоатчилик учун очилган эди.

«Дуолар ижобат бўладиган саодатли лаҳзаларда муфтий ҳазратлари бошчилигидаги жамоат Ҳақ таолодан бутун оламга тинчлик-омонлик, юртимизга қут-барака ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуо-ю илтижо қилдилар», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг