Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ишлаб чиқарган ун маҳсулотларини биржага чиқармаган корхоналар жазоланди

Ишлаб чиқарган ун маҳсулотларини биржага чиқармаган корхоналар жазоланди

Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида, қонунчилик бузилиши юзасидан 29 та субъект биржа савдоларидан четлаштирилди.

Қўмита томонидан ўтказилган дастлабки мониторингларга кўра, ички бозорда ишлаб чиқарилиши лозим бўлган ун маҳсулотини биржага қўймаслик ҳолатлари кузатилди.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда буғдой ва ун маҳсулотлари фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Қўмита томонидан  2026 йил 3 апрелдан бошлаб давлат ресурси буғдойидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини биржа савдоларига қайта савдо чиқармаган ёки етарли даражада бажармаган 29 та корхоналар белгиланган қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли тегишли тартибда биржа савдоларидан четлаштирилди.

Шунингдек, жорий йил I-чорак якунлари бўйича давлат ресурсидан буғдой харид қилинган унни биржа савдолари орқали сотиш тартибига риоя этмаган 25 та ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чоралари қўллаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар қабул қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг