Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пропан нархини асоссиз оширган 31 та компанияга чора кўрилди

Пропан нархини асоссиз оширган 31 та компанияга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан пропан импорт қилувчи субъектлар фаолияти ўрганилиб, 2025 йил ноябр–декабр ва 2026 йил январь ойларида биржа савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, айрим компаниялар бошланғич нархларни асоссиз оширгани ва маҳсулот ҳажмини сунъий равишда биржага чиқармаслик орқали нархларни кўтаргани қайд этилди.

Қўмита томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача пасайтирилди. Бу эса бозордаги сунъий босимни бартараф этишга хизмат қилди.

Текширувлар давомида жами 31 та хўжалик юритувчи субъект томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилгани эътироф этилди. Улар орасида бир қатор компаниялар биржа савдоларида рақобатга зид мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширгани аниқланди.

Махсус комиссия хулосасига кўра, 12 та компания биржа савдоларида ўзаро келишилган ҳолда ҳаракат қилиб, рақобатни чеклашга уринган. Қолган ҳолатларда эса маҳсулотни биржа орқали эмас, балки тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш орқали қонун талаблари бузилгани қайд этилди.

Шунингдек, айрим субъектлар томонидан пропаннинг бошланғич нархлари асоссиз равишда оширилгани ҳам аниқланган. Бу эса бозорда сунъий қимматлашувга олиб келган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 31 та субъектга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди. Жами 28,9 млрд сўм миқдорида жарима белгиланди.

Бундан ташқари, қонунбузилиш орқали асоссиз олинган 34,1 млрд сўм маблағни давлат бюджетига қайтариш бўйича қарор қабул қилинди. Қўмита томонидан келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг